Оқми қора кўриниш хар хил,
Кимдир софдил кимдадир кибр,
Дили бошқа тили бошқадир,
Одамларга хайрон қоламан.
Рўзғорида камчилик бисёр,
Оила боқар аранг оч нахор,
Лек шунда хам нолимас бир бор,
Одамларга койил қоламан.
Обрў мансаб бойлик тўплаган,
Нафс кўзларин сўқир айлаган,
Хатто бир бор савоб қилмаган,
Одамларга хайрон қоламан.
Мақсади йўқ эрта кун учун,
Қорним тўйса бўлди дер бугун,
Бу дунёга келган не учун?
Одамларга хайрон қоламан.
Ғийбатдан хеч тиёлмайди тил,
Сиринг очсанг сақлаши мушкул,
Сирти қордек лекин қалби кир,
Одамларга койил қоламан.
Ўйин бўлиб кетди туйғулар,
Сохта севги сохта кулгулар,
Аввалгидек эмаску булар,
Одамларга хайрон қоламан.
Қучоқлошиб туришар беюз,
Уйалмасд