<<<Келинининг бошига етган золим қайнона>>>
— Битта болани ҳам эплолмайди бу! Ўчир болангнинг овозини, ер еткур! Хаҳ, келин бўлмай келисоп бўлгур!
— Ойижон, нима қилай, овутолмаяпман! Эҳтимол, бирор жойи оғриётгандир, — деди қўрқа-писа Мушарраф қайнонасига.
— Ўзинг касалванд бўлганингдан кейин, боланг ҳам касалванд бўлади-да! Бор, чиқ уйимдан. Жонгга ҳам тегиб кетдинг-ку! Йўқол! — дея қайнона уни қўлидан ушлаб судрай бошлади.
— Ойижон, ҳайдаманг. Уйдагиларга нима дейман ахир, — дея Мушарраф хўрланиб йиғлай бошлади.
— Ундай бўлса, сени кўчага ялонғоч қилиб, шармандаларча ҳайдайман. Ҳозирча шу ерда ўтира тур, — дея қайнона жаҳл билан келинининг хонасини қулфлади.**** **** ***