Замон огир, дунё мураккаб, Яшаяпмиз, юракни алдаб, Ташвишлар хам буларда, бир гап, Узингизни эхтиёт килинг! Майли хаёт азобга солсин, Дард дегани домига олсин, Дунёлари бошидан колсин, Узингизни эхтиёт килинг! Одамларга бокасиз, к,уюк, Дейсиз: "унинг зарра гарди йук", К,уйинг дустим, кимнинг дарди йук, Узингизни эхтиёт килинг! Мана яшаб юрибмиз биз хам, Босилгайдир, изтироб, из хам, Тугилгансиз бир марта, сиз хам, Узингизни эхтиёт килинг! Каранг, кукда ой кузин сузар, Умр тотли, яшамок гузал, Хар неда бир хикмат бор, азал, Узингизни эхтиёт к,илинг! Хар умрнинг бордир ёз-к,иши, Тугамайди хаёт ташвиши, Жуда як,ин ойнинг ун беши, Узингизни эхтиёт килинг! Гох дустлардан кунглингиз огрир, Хамма с