_Кимдир сизни сўкканда,
__Мағзавалар тўкканда,
___Кўз ёшларга чўкканда,
____Дуо қилинг!
_____Аламлар дилни ёқса,
______Дўстлар илондай чақса,
_______Тухматдан "гуллар" тақса,
________Дуо қилинг!
_______Омадингиз чопмаса,
______Истагингиз топмаса,
_____Хамма сизни топтаса,
____Дуо қилинг!
___Қайғу босиб келса гар,
__Тақдир хазил қилса гар,
_Кулиб туриб ҳар сафар!
__Дуо қилинг!
___Бошингизда ғавғолар,
____Оғир - юмуш савдолар,
_____Ҳеч кетмаса балолар,
______Дуо қилинг!
_______Шармандаи - шармисор,
________Қилишсада хўп абгор,
_______Жонингиз чекса озор,
______Дуо қилинг!
_____Уришса қўлин силаб,
____Эзгуликлар ҳам тилаб,
___Табассум билан қараб,
__Дуо қилинг!
_Қарғалар чўқиласа,
__Қўни қўшн