3. Ҳакимларнинг биридан “Ҳикматни кимдан ўргандингиз?” – деб сўрашди. У: “Кўзи ожиз кишидан. Чунки у қадамини бир ерга босишдан олдин йўлни қўлидаги ҳассаси билан текшириб олади”, деб жавоб берди.
4. Одамлар ўйлаб юрадиган нарсаларни билиш учун улар нима қилаётганига боқ; улар нима деяётганига эмас.