Вужудга келган масалани сўраб, билиб олиш учун сафар қилгил ва қайтгач, оила аъзоларига ҳам ўргатиш ҳақида
Уқба ибн Ҳарс разияллоҳу анҳу саҳоба Абу Иҳобнинг қизига уйланди. Шунда бир хотин келиб, Уқбага: «Мен сени ҳам, сен уйланаётган қизни ҳам эмизгандирмен»,— деди. «Мен сизнинг мени эмизганингизни билмасман, менга айтган ҳам эмассиз»,— деди Уқба. Шундан сўнг, Уқба Мадинага, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, бу тўғрида сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қандай хотин қилурсен, разои эмикдош синглинг деб сенга айтибдирку ахир!?» — дебдилар. Ажратиб қўйдилар, қиз бошқа эрга тегиб кетди.