Гўё найза санчидибу ўртанган юракка,не жавоб берсам эканбу кичкина мурғакка.Бошим қуйи солганчау зоқ ўйланиб олдим,бу кўзалар дастидан мен ҳам уялиб қолдим.Оббо, жажжи қизалоқ шунга ақлинг етдими,ўйин кулгу ҳам қолиб хаёл шунга кетдими?Майли, сен ҳам сўрадинг мен бир жавоб айтайин,инсонлар турфа эканмен ҳам ҳайрон нетайин.Рамазоннинг маъноси деганидир “Куйдирди”,бу сўровинг фарзандим Яна кўпроқ суйдирди Бу ой бизларни болам Роббимизга суйдирар,ўн бир ой ичра қилган Гуноҳимиз куйдирар.Билсанг агар фарзандим Бу ой асли уч қисм,учовига бир қилиб Қўйилган ушбу исм.Энг аввали бизларни раҳмат ла обод қилур,ўртаси гуноҳларни куйдириб барбод қилур.Энг охири афзали дўзахдан озод қилур,учовлари бирлаш