Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Агар Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, Жаброил (алайҳиссалом)ни ҳузурига чақириб: "Мен фалончини яхши кўрдим, бас сен ҳам уни яхши кўргин", дейди. Жаброил уни яхши кўриб қолади, сўнг осмонда (фаришталага) нидо қилиб: "Аллоҳ фалончини яхши кўради, бас сизлар ҳам уни яхши кўринглар", дейди. Само аҳли (яъни фаришталар) уни яхши кўриб қолишади. Сўнг ерда одамларнинг қалбига унга нисбатан муҳаббат солинади.
Агар (Аллоҳ) бир бандани ёмон кўрса, Жаброил (алайҳиссалом)ни ҳузурига чақириб: "Мен фалончини ёмон кўрдим, бас сен ҳам уни ёмон кўргин", дейди. Жаброил уни ёмон кўриб қолади, сўнг осмонда (фариштал