Кеккайма эй инсон қасрингда туриб, Бил асл маконинг қаро қабрдур. Бу фоний дунёда энг яхши ҳислат, Билгин шукронаю яна сабрдур! Бировни Аллоҳим кам этган бўлса, Хўрлама ўлсак гар у сендан устун. Сабр қил бошинга мусибат тушса, Ишон келар сенга бир кун ёруғ кун! Пул учун инсонни бир илоҳ билиб, Тулкидек олдига қилма тавалло, У ҳам сен мисоли одам боласи, У оддий ширин жон эмасдур Аллоҳ! Сўрасанг Раббингдан беради дўстим, Қалбингни айлагин энг аввал гўзал. Бировни туфлисин артиб юргандан, Кечгача қаро ер чопганинг афзал! Сабр қил, сабр қил яна сабр қил, Ҳасаддан ёнмагин кимларни кўриб. Аёлу фарзандинг юзларига боқ, Раб сенга бойликни қўйибди бериб. Кимларда бор эрур бойлик, шон-шуҳрат, Аммо ти