*** Шундайлар борки, уйида бир марта чой ичсанг , «бу болани Ўзим катта қилганман»- дейди... *** Қасам ичиш... Айримлар учун сув ичишдан ҳам осон бўлиб кетди... *** Шуни билингки, шахмат ўйинидан кейин шох ҳам пиёда ҳам бир қутига солинади... *** Тўғри иш қилсангиз биров эсламайди, аммо хатога йўл қўйсангиз ҳеч ким унутмайди... *** Одамлар сизга «Салом»- деб эмас, «Ассалому алайкум»- деб мурожаат қилишни бошлаганларида ёшингиз катта бўлиб қолганлигини сеза бошлайсиз... *** Пулдорлик - барча балою-офатлар, муаммолар ва оч-кўзликка олиб келади. Пулсизлик ҳам худди шунга сабаб бўлади... *** Аҳмоқ киши кексайиб ақлли бўлиб қолмайди... *** Дўстлар сохта бўлиши мумкин, ле