___Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди. Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб: - Сен бу мехнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир мухтожларга хеч хам хайр эхсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса хам, деярли хар куни фақирларга гўшт тарқатади, дебди. ___Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди. ___Бу воқеадан кейин қишлоқда: - Уста бой лекин хасис экан, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди. ___Кунларнинг бирида, дурадгор хасталаниб қолибди. Хеч ким ундан хабар хам олмабди. Хаста дурадгор ёлғизланиб