Дунё ишин бир четга суриб, Онангизни бир йуклаб куйинг. Бешик кучиб тунлари бедор, Сиз учун калби чекарди озор, Балким кумсаб колгандир дийдор, Онангизни бир йуклаб куйинг. Хаста кунгли армонларга бой, Йулингизни кутар йилу ой, Согингандур сизни хойнахой, Онангизни бир йуклаб куйинг. Холин сураб келмас бир киши, Бир хил утар бахор-у киши, Тугамайди бу дунё иши, Онангизни бир йуклаб куйинг. Дунё асли бир кухна бозор, Ким кимга зор, ким кимдан безор, Ёлгизликдан чекмасин озор, Онангизни бир йуклаб куйинг. Орзу сунган, ох армон билан, Утар умри ярим жон билан, Хеч булмаса бир жуфт нон билан, Онангизни бир йуклаб куйинг