Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким талаби илм йўлида юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осонлаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бир уйда жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилсалар, уни ўзаро дарс қилиб, ўргансалар, албатта, уларнинг устиларидан сакийнат нозил бўлур, уларни раҳмат қамраб олур ва уларни Аллоҳ Ўз ҳузуридаги кимсалар ичида зикр қилур» (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти)
Пайғамбар алайҳиссаломнинг хурмо билан ифторлик қилиш тўғрисидаги маслаҳатлари илмий тасдик,ланди!!! Рамазон ойида кундузги рўза тугаши билан бир нечта хурмо истеъмол қилиш - нафақат исломий анъанадир. Экспертлар таъкидлашича кун давомида оч юрган одам бутун кун давомидаги энергия сарфини ўрнини тўлдириш уч дона қуритилган ёки яхши пишган хурмо ейиши етарлидир. Яхши пишган хурмо ўзида битта мева оғирлигининг чорак қисмидан ярмигача кўп миқдорда қанд тутади. Шунингдек хурмо 65-70 % сув ва маълум миқдорда клетчатка, протеин ва ўсимлик ёғини сақлайди. Қуритилган хурмоларда қанд миқдори янада кўпроқ.
Экспертлар маслаҳатига кўра, хурмо истеъмол қилгандан кейин, тушган қандни қайта ишлаш учун в