Фарзандингизни тарбиялаётганда ҳар доим ўзингизни унинг ўрнига қўйиб кўринг. Агар сизнинг ҳаракатларингиз ёки сўзингиз ўзингизга қарата айтилганида сизни ҳафа қиладиган даражада бўлса, демак бу сўз ва ҳаракатлардан у ҳам ҳафа бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, силаи раҳим қилсин.» Бошқа бир ривоятда: «Қўшнисини икром қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», дейилган». Тўртовлари ривоят қилган.