ОТА-ОНА ТОПИЛМАС.
------------------------------
Икки зот бор улар мехри,
Тиллоларга сотилмас.
Улар танхо ягонадур,
Ота-она топилмас!
Бири куёш бири ой,
Калби мухаббатга бой.
Гар йўкотсанг холинг вой
Ота-она топилмас!
Дўстларга тўла дунё,
Суйганинг килмас вафо.
Бойлик топилур аммо,
Ота-она топилмас!
Борингда бор улфатдан,
Машхурликдан хурматдан
Аълодур шон-шухратдан,
Ота-она топилмас!
Отажонинг хурмат қил
Сўзларига итоат қил.
Омон бўлсин ният қил,
Ота-она топилмас!
Сени деб сарсонадур,
Бахтингни деб ёнадур.
Ул мехрибон онадур,
Ота-она топилмас
Эзозла иккисин хам
Кўзлари бўлмасин нам.
Улар бор,бордур олам
Ота-она топилмас!
Йиқилмасинлар ногох,
Холидан бўлгин огох,
Шунда қўллагай Оллох
Ота-о