Намозда муфсидлар боби.
Улар ўн тўрттадир:
Биринчиси, узрсиз йўталиб томоқ қирмоқдир.
Иккинчиси, акса урган кишига “Ярҳамукаллоҳ!” деб (ёки ўзбек тилида “Саломат бўлинг!” деб) жавоб бермоқдир.
Учинчиси, намоз ўқувчининг имомдан бошқа кишига луқма бермоғидир.
Тўртинчиси, “Ла илаҳа иллалоҳ” деб жавоб бермоқдир. Агар шу сўз билан бировнинг сўзига жавобни ният қилса, унинг намози бузилади. Агар имомга луқма беришни хоҳласа, намози бузулмайди.
Бешинчиси, аврат аъзоларидан бирининг (тўртдан бири) очилишидир.
Олтинчиси, оғриқдан ёки қайғудан баланд овозда йиғламоқдир. Фақат жаннат ва дўзахни эслаб йиғласа, бундан мустаснодир.
Еттинчиси, қўли ёки тили билан саломга жавоб қайтармоқдир.
С