Бор эканда йўқ экан,
Оч эканда тўқ экан.
Ўзбекка рақиб кўпу,
Биттаям дўст йўқ экан!
Бир қарасанг японлар,
Қилдан қийиқ қидирар,
Бир қарасанг омаджон,
Биздан юзин ўгирар.
ОФК дегани бор -
"Аллаким"га ўхшайди,
Ким пул берса ўшанга,
Хизмат қилиб яшайди.
Японларни тайинлар,
Фақат бизни ўйинга.
Ўйин вақтин атайлаб,
Сурар тушдан кейинга.
Бир вақтлар ғалабамиз,
Бекор қилган ҳам шулар,
Тоза голларимизни,
Инкор қилган ҳам шулар.
Майли биз мўмин халқмиз,
Аллоҳга ибодатда,
Ғирромликлар жазосиз,
Қолмагайдир албатта.
Аммо бизга айни дам,
Нолиб юриш ярашмас.
Яратгандан сўраймиз,
Бошқа ҳеч ким қарашмас.
Ўша куни йигитлар,
Борини берса бўлди,
Мухлислар бўғилгунча,
Томоғин қирса бўлди.
Олтита гол эка