Онажоним.
Салом онажоним нурли фариштам,
Кўзлари нигорим айрилмас риштам.
Дидор истагида юрагда истам,
Соғиндим онажон ёмон соғиндим.
Бугун юрагимди соғинчга ўраб,
Минг зорли дарт билан тўкилиб нураб.
Қалбимга йиқилдим илтижо сўраб,
Соғиндим онажон ёмон соғиндим.
Биламан ёшларим кўриб турибсиз,
Ҳар Намозингизда сезиб турибсиз.
Эгилган бошимни силаб турибсиз,
Соғиндим онажон ёмон соғиндим.
Озгина еғладим кўп эмас она,
Ранжиманг мен ўша еғлоқ яна.
Гоҳ кулиб гоҳ ўксиб юрибман мана,
Соғиндим онажон ёмон соғиндим.