ҚАРЗ...!
Бу - юракнинг арзи, бу - кўнгил арзи,
Инсоннинг инсонга энг қутлуғ фарзи:
Агар олган бўлсанг, қайтар, биродар,
Сени ТИНЧ ҚЎЙМАЙДИ бировнинг қарзи..!
Ишларинг орқага тортар сабаб шу,
Ташвишинг кундан-кун ортар сабаб шу,
Ҳаё пардасини йиртар сабаб шу
Сени тинч қўймайди бировнинг қарзи..!
Ўрни бор дунёда ҳар зарра қумни,
Дуоси кучлидир овози жимни.
Ўзига буюргай ризқи ҳар кимни,
Сени тинч қўймайди бировнинг қарзи..!
Эрлик нишони бор эди сиртингдан,
Воз кечдинг наҳот шу йигит шартингдан?!
Дунёдан ўтсанг ҳам кетар ортингдан
Сени тинч қўймайди бировнинг қарзи..!
Уммонлар юволмас, бу оғир ғубор,
Бу оғир савдодир, ажрат эътибор..!
Қўрқаман, ортингда фарзандларинг бор...
Сени тинч қўйма