Сен бефарқ бўлсанг-да ёниб севардим,
Туну кун эринмай ёзардим хатлар.
Бугун-чи тугади,синди тоқатим,
Бу сенга аталган энг сўнгги хабар.
Мен сендан кутардим бир чимдим меҳр,
Ғурбатга арзитдинг мени ҳар сафар.
Ишқим-ла қийнадим кечиргин,кечир,
Бу сенга аталган энг сўнгги хабар.
Кечир,юрагимга сиғмасдан севгим,
Ёздим,ёзавердим ишқий номалар.
Ишон,энди кўчмас сўзларга дилим,
Бу сенга аталган энг сўнгги хабар.
Сенга лойиқманми. ўйламабман ҳеч,
Мен содда,севгидан кутибман бахтлар,
Ўзим истамайман,лекин на илож,
Бу сенга аталган энг сўнгги хабар.