ЎЛАЙ АГАР ХУСАЙН БАЙҚАРО БЕХАБАР
Навоийни сургун айлатди Бойқаро,
Ўз дўстининг кунларини айлаб қаро.
Лек Хиротда миш-миш кезар халқи аро:
Ўлай агар султон мутлақо бехабар...
Ўғлин қатл айламоққа берди фармон.
Маст эдида кайфи тарқаб қилди армон.
Аммо бундан хали-хамон дер оламон:
Ўлай агар, султон мутлақо бехабар...
Маош оздир, тоғдан баланд нарх-наволар,
Фақир ўлар, табиб хам бойни даволар.
Мамлакатда ўзгармоқда "об-хаволар",
Ўлай агар, султон мутлақо бехабар...
Порахўрлар бир-бировдан ўзганидан,
Хижоб хақда қози хукмин чўзганидан.
Миршаб боламни масжиддан тўсганидан,
Ўлай агар, султон мутлақо бехабар...
Хоким бузар бева-бечоранинг уйин,
Инсон қадри анинг учун эллик тийин.
Нима дейсиз?