Бозор расталарининг бирида ширин нон ва манти пишириб сотадигам аёл ҳар куни мижозларга егулик улашарди. Бир кун ёмғир шиддат билан ёға бошлади. Ёмгир жалага айланди. Аёл дўконни қулфлаб , магазиндан иккита зонтик сотиб олди. Қизи ўқийдиган саньат маркази эшиги олдига боргач кийимларига қараб, ичкари киришга иккиланиб қолди. Шусиз хам йўқчилик туфайли қизининг тенгдошлари олдида изза бўлишидан қўрқиб юрган она бинонинг пастки қаватига тушиб дарс тугашини кута бошлади. Шу пайт қизи билан кўзи тўқнашди. Она қизини кўриб мамнун қўл силкитди. Бирок қизи уни кўрмаганга солиб девор ортига беркинди. Бир неча дақиқадан сўнг девор ортидан мўралади. Бу эса онасини бу аҳволда кутиб туришини истамаганли