Лаа Илаха Иллаллох айтиб,
Мўмин деган бир унвон олдик.
Аммо яна гунохга қайтиб,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.
Май тўлдириб хум ва кўзамиз,
Ичдик шароб, тотдик бўзамиз.
Қилмай тоат, тутмай рўзамиз,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.
Қизига шим танлаюр ота,
Доооод виждонин иблисга сота.
Гунох деган ботқоққа бота,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.
Тупурди қалб булоғмизга,
Бомдод чоғи гар ухлаб қолдик.
Шайтон "суйиб" қулоғимизга,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.
Ўз кўксимни тиғлаб айтяпман,
Дилга малҳам излаб айтяпман.
Кулиб эмас йиғлаб айтяпман,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.
Бизларда йўқ хаё ва ибо,
Хар томонда фахш, кибр, рибо.
Г'ам қасрига қилиб мархабо,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.
Энди эса юрибмиз додлаб,
Фарзанд