Бир неча йил илгари... Бир масжид имоми Лондонга кўчиб келган эди. У ҳамиша уйидан масжидга автобусда борар, у чиқадиган вақтда автобус кўпинча бўш ҳолатда бўлар эди. Кўчиб келганига энди бир неча ҳафта бўлганди. Автобусга чиқиб йўл ҳақини тўлаб ўтирди. Ҳайдовчи қайтимига керагидан 20 пенс ортиқча бериб юборганини кўрган имом бироз ўйланиб, ичида ўзига дебдики: ”Мен албатта бу ортиқча маблағни қайтаришим зарур. Чунки, бу ортиқча пул менинг ҳаққим эмас.” Сўнг яна бироз ўйланиб туриб, ўзига ўзи шундай дебди: ”Бу биров назарга илмайдиган, арзимас пул бўлса, қолаверса бу пул менда қолгани билан автокорхонага ҳеч қандай зарари сезилмайди. Демак, мен пулни Аллоҳнинг ҳадяси деб қабул қилиб ўзимда о