📝Холис берилган қарзнинг баракоти
Янги йил арафаси эди. “Ўрикзор” бозоридаги бир акамизнинг дўконида ишлар эдим. Танишим менга тўла ишонгани учун дўконнинг ҳисоб-китобидан тортиб, буюртма молларгача топшириб қўйган эди.
Ёнимдаги дўконда савдо қилувчи акахон бир куни олдимга кириб, ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг байрам олди яхши кетади деб Туркиядан катта партияда мандарин буюртма қилганини, божхона харажатлари учун 2 миллион пул етмаётганлигини, имкон бўлса, ёрдам беришимни айтиб қолди.
— Ака, биласиз, дўкон ўзимники эмас, касса топшираман, бир ҳисоб-китоб қилиб, сизга эртага хабарини бераман, — дедим.
Эртаси куни ҳисоб-китоб қилиб, учинчи дўкондор гувоҳлигида 2 миллионни унга бердим. У ҳам