#ruhiyat 🔰 Поездда бошқа йўналишга адашиб чиқиб олган бўлсанг, биринчи бекатдаёқ тушиб қолишга ҳаракат қилгин. Чунки масофа узайгани сайин қайтиш билетининг нархи қимматлашиб бораверади. Изоҳ: Хато нотўғри йўлга тушиб қолган инсон тезроқ ортига қайтиши, тавба қилиб, ўнгланишга уринмоғи лозим. Чунки хато йўлда чуқурлашгани сайин ундан қайтиб олиш қийинлашиб бораверади. Шу боис унинг бадали ҳам, гуноҳи ҳам ортиб бораверади.