Тун бўйи хатосин ўйлаб ётади,
Ёстиги, бошига тошдек ботади,
Кўзи илингунча, тонг хам отади,
Хаётда турмуши ўхшамаганлар...
Онасин уйига к,айтади мажбур,
Энди КИЗ эмас, эмас энди хур,
Сал гапга кўшилса, дерлар "жим ўтир",
Хаётда турмуши ўхшамаганлар...
Севишга хакки йўк, энди умуман,
Бошида битта ўй,"энди нетаман"
Яшайди, бир дунё дардлари билан
Хаётда турмуши ўхшамаганлар...
"Етимча" номини олар, БОЛАси,
Тогларни кулатар, чеккан ноласи,
Окарар сочининг, хар бир толаси,
Хаётда турмуши ўхшамаганлар...
Хар кеча жойига,тикон тўшайди,
Кадамин минг ўйлаб, кейин ташайди,
У энди ўлгунча, шундай яшайди,
Хаётда турмуши ўхшамаганлар...!