ҒАЛАТИ
САНЪАТ
Болангизни қарғаманг,
Дуо қилинг болани.
“Ит”, “Эшак” деб
сўкишга, Ҳаё қилинг болани.
Расуллулоҳ дердилар,
Юзларидан ёғиб нур:
“Болалар бу-
жаннатнинг
Гулу райҳонларидир”.
Тўғри баъзида “Гулу
Райҳон”лар ҳам
куйдирар,
Шўхлиги ошиб кетса,
Жонингиздан
тўйдирар.
Бобом дерди: “Болани
Сўкмоқ асли эмас эп,
Жаҳлингиз чиқса
айтинг:
“Нодон” ёки “Хумпар”
деб
“Бой бўлгур”,
“Кўпайгур”денг
Асло деманг “Ўл”,
“Лаънат”
Шуни билиб қўйингки,
Сўкиниш ҳам бир санъат.
Қанийди пайғамбардай
Сўксангиз,қилсам
ҳузур
Ул зот дердилар,сўкса:
“Бурнинг ерга
ишқалгур”.
Тилдан чиққан ҳар
сўзда,
Маърифат,зиё бўлсин,
Ҳатто сўкишингиз ҳам,
Яхши бир дуо бўлсин.
Ихлос билан қилинган,
Ҳар ниятинг ушала