Болангизни қарғаманг,
Дуо қилинг болани. “Ит”, “Эшак” деб сўкишга,
Ҳаё қилинг болани. Расуллулоҳ дердилар, Юзларидан ёғиб нур: “Болалар бу-жаннатнинг
Гулу райҳонларидир”. Тўғри баъзида “Гулу Райҳон”лар ҳам куйдирар,
Шўхлиги ошиб кетса, Жонингиздан тўйдирар.
Бобом дерди: “Болани Сўкмоқ асли эмас эп, Жаҳлингиз чиқса айтинг:
“Нодон” ёки “Хумпар” деб
“Бой бўлгур”, “Кўпайгур”денг
Асло деманг “Ўл”, “Лаънат”
Шуни билиб қўйингки, Сўкиниш ҳам бир санъат.
Қанийди пайғамбардай Сўксангиз,қилсам ҳузур
Ул зот дердилар,сўкса: “Бурнинг ерга ишқалгур”.
Тилдан чиққан ҳар сўзда,
Маърифат,зиё бўлсин, Ҳатто сўкишингиз ҳам, Яхши бир дуо бўлсин. Ихлос билан қилинган, Ҳар ниятинг ушалар, Ҳ