СОҒИНДИМ ОНАЖОН....
( Жаннатга мактуб)
Салом Онажоним нурли фариштам,
Кўзлари нигорим айрилмас риштам,
Дийдор истагида юракда ситам...
Соғиндим Онажон...ёмон соғиндим!
Бугун юрагимни соғинчга ўраб,
Минг зорли дард билан тўкилиб нураб
Қибламга йиқилдим илтижо сўраб...
Соғинидим Онажон...ёмон соғиндим!
Биламан ёшларим кўриб турибсиз,
Жаннатнинг тўридан қараб турибсиз,
Эгилган бошимни силаб турибсиз....
Соғиндим Онажон...ёмон соғиндим!
Озгина йиғладим кўп эмас Она,
Ранжиманг мен ўша йиғлоқи яна,
Гоҳ кулиб, гоҳ ўксиб юрибман, мана...
Соғиндим Онажон...ёмон соғиндим!
Керакмас бўларкан сизсиз дунё ҳам,
Ошимга шерикдур кўксимдаги ғам,
Дунё бир кам эмас, энди мен бир кам...