Рўзғор деган базамизга Сенсан ўзи диспетчер. Кеча бир оз хафа қилдим Хотинжон энди кечир. Энди хотин ярашайлик Кел ёнимга келақол Радиатордай қайнамай Сўзларимга қулоқ сол. Бу рўзғорни бошқаришни Рули сени қўлингда Қоидани бузар бўлсанг Мен ГАИ ман йўлингда. Нарушения қилар бўлсанг Йўлларингни тўсаман Правангни тортиб олиб Талонингни тешаман. Шунинг учун атрофимда Вентилятор бўлиб тур Бузилмайин тез тез мени Техасмотор қилиб тур. Эр-хотин хар доимо Бир блокда бўлайлик. Гилза поршин вал бўлиб Тинч ва тотув яшайлик. (давоми бор) #ЙилЛатифаси2014