Бугун тилим сўз айтишга ожиз қолди,
Тафаккурим англолмайди онгсиз қолди,
Ҳеч сўз демай дунёлардан қайтиб йиғлай,
Изн беринг мадҳиямни айтиб йиғлай.
Серқуёш деб кўз ёшимни яширмайин,
Бугун кулиб, ошиғимни оширмайин.
Жим ўтириб ич-этимни ўзим тиғлай,
Изн беринг мадҳиямни айтиб йиғлай.
Буюк юртнинг чинорини йиқитдилар,
Ахборда ҳам умид йўқ деб ўқитдилар.
Бутун ўзбек миллатини қўрқитдилар,
Бу туш денглар, майли кечга бориб ухлай,
Изн беринг мадҳиямни айтиб йиғлай.
Қадрин билдик манзилига етмасидан,
Иссиқ тафти орамиздан кетмасидан,
Айтиб қолай вақтим ҳали битмасидан,
Муз қалбларни эритиб сўнг мангу чўғлай,
Изн беринг мадҳиямни айтиб йиғлай,
Ерга чўккан байроғимни қучиб йиғлай,
Ту