Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Ассалому алейкум азизларим... Соғ саломатмисизлар... Келинг сизларга яна бир ибратли ҳикоямни тақдим этаман...марҳамат... Ҳикояларимни ўқиб фикр ва мулоҳазаларини билдираётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман... Кунлардан бир куни ишдан эртароқ уйга келдим. Болаларимни уччаласи ҳам ҳовлида кулиб, бақиришиб ўйнашарди. Уст бошлари кир чир бўлиб кетган...ҳатто мени ҳовлига келганимни ҳам сезишмади ўйинга қизиқишиб. Ҳовли бўйлаб ҳамма ахлат қуттисига солинган картонларни ҳам ҳовли бўйлаб сочиб ташлашган. Уйга кириш эшиги ҳам катта бўлиб очиқ турар, кундузи бўлса ҳам барча хоналарнинг чироқлари ёниқ эди.