Кимгадир борлигим қайғулар солар,Борлигим қайғулар солмаган эй дўст!Бу дунё мендан ҳам, сендан ҳам қолар,Бу дунё кимлардан қолмаган эй дўст?!Гоҳида мен зўрман, гоҳида сен зўр,Бугун мен тўрдаман, эртага сен тўрда,Дунё ишларига ҳайронман, сен кўр,Бу дунё кимлардан қолмаган эй дўст?!Гоҳида қоялар, тоғлар пастлагай,Гоҳда гулу гулзор, боғлар хаслагай,Юлиб югурган ҳам гоҳ пайпастлагай,Бу дунё кимлардан қолмаган эй дўст?!Кўзим очиқ, турганимни айтсанг, айт,Сурунсам ҳам юрганимни айтсанг, айт,Нега айтасан сен мен йиқилар пайт,Бу дунё кимлардан қолмаган эй дўст?!Гоҳида бу дунё бўлиб кетдим мен,Гоҳида у дунё бўлиб кетдим мен!Тўкилиб, тўкилиб, тўлиб кетдим мен,Бу дунё кимлардан қолмаган эй дўст.!