...ОНАЖОН ЯНА МЕН..ЎША ТЕЛБАНГИЗ.....
Онам бор дебману..яшаверибман,
Керилиб хандонлар отаверибман,
Муштипар беозор Онажонима...
Қалбизга бўйламай кетаверибман!
Онам бор дебману..яйраверибман,
Қошида дардимдан сайраверибман,
Оқарган сочларин минглаб тўлдириб...
Яна ўз кунимга қайтаверибман!
Шунчалар хокисор бўлдизми Она,
Зор юрак қулфини очмадиз сира,
Лаблариз кулса хам ғамгин бу кўзлар..
Ёшлари оқдими бизлардан пана !
Бўйларим тоғ қилган ягона қаддим,
Хаётнинг зорига мадорим, сабрим,
Ёлғизим фариштам, бахтим ҳам тахтим...
Сизсиз қулаябман тортганча жабрим !
Кўзларим юмаман сизни кўрай деб,
Юзингиз нуридан тўйиб ўпай деб,
Сизсиз олам совуқ меҳр ҳам совуқ...
Иссиқ иффоризга тўйиб олай д