Она бор дунёда яшаш бошқача, Онанинг тафтию меҳри бошқача
Кирсаҳамки хатто тўқсон ёшига, Онасиз ҳаётда яшаш бошқача.
Яшайди онамиз бизларни ўйлаб, Туну кун худодан бахтимиз сўраб
Онасиз қолганлар тўймайди йиғлаб, Онасиз хаётда яшаш бошқача.
Одамга мартаба обрў бўлса хам, Қўлида миллионлаб пули бўлса ҳам
Ёнида отаси ҳаёт бўлса ҳам, Онасиз ҳаётда яшаш бошқача
Оналар доимо хурматда бўлсин, Фарзанди бахтини албатта кўрсин
Етимлик дардини азоби қурсин, Онасиз ҳаётда яшаш бошқача.
Етимлик дардини етим билади, Унинг бу дунёси бир кам бўлади
Ўзидан ўтганни ўзи билади, Онасиз хаётда яшаш бошқача.оналларимиз сог болсинлар