Онангизни асранг, онаси борлар!!! Юз йил фарёд килинг, булмас бир садо, Бу дардни билишгай онага зорлар, Куйган юраклардан чексиз илтижо, Онангизни асранг, онаси борлар! Ярим тун кайтасиз уйингизга шод, Шукр, остонада пойлайди бир зот, Буни хаёт дерлар, азизим хаёт, Онангизни асранг, онаси борлар! Волида дуоси савоби катта, Бало-казолардан панох, албатта, Бевафо дунёда колманг гафлатда, Онангизни асранг, онаси борлар! Юз минг пора менинг кунглим билсангиз, Ога-иним, опа-синглим, булсангиз, Мухлисим, энг азиз дустим булсангиз, Онангизни асранг, онаси борлар! Хеч кимса унутмас ёруг дунёга, Бир суз тополмас кирк минг тиллога, Она кадри жондан азиз Мирзога, Онангизни асранг онаси борлар!!!