МУСОФИР ҚЎШИҒИ
Сўраманг, дардимни қўяман бошлаб,
Оллоҳга ҳамд бўлсин, юрибман ишлаб,
Ёзда кетолмадим, қолдим куз-қишлаб,
Яхши бошин силаб, ёмонни муштлаб,
Йўқликда макарон, топганда ошлаб,
Оз кулиб,кўпинча кўзларни ёшлаб,
Бош қотиб қолганда, калланни қашлаб,
Сафар мактабида ақлни пешлаб,
Саҳардан совуқда белкурак ушлаб,
Гоҳи нон, гоҳида тилларни тишлаб,
Лой деса лой бериб, ғишт деса ғиштлаб,
Яна бир ёр топиб, ётларни хешлаб,
Қайсидир айғоқчи сиримни фошлаб,
Уйга етказибди дарров миш-мишлаб,
Энди кутмоқдалар кўзларин мошлаб,
Заҳар сочишлари аниқ виш-вишлаб,
Қилиғиликни қилдик, турай бардошлаб,
Бир кун Роббим берса ишларим бешлаб,
Топган пулларимни қанорлаб, мешлаб,
Кутингиз боргаймиз Самарқа