Билмайсизда, азобларим тоғ бўляпти.
Армонларим ҳазон деган боғ бўляпти.
Соғинч деган жаллодингиз дастидан-эй
Юраккинам доғ бўляпти, доғ бўляпти.
Ишқингизда хўп ёнаман, девонаман.
Хушимдан ҳам, тушимдан ҳам бегонаман.
Ўзим ёққан оловларга парвонаман,
Буни кўриб юрагинггиз чоғ бўляпти.
Лол этарди ойдек ҳусним малакларни,
Инобатга олмади Хақ тилакларни.
Қўлларингиз ушлар қайси билакларни?
Буни ўйлаб тоқатимиз тоқ бўляпти.
Оловлардан омон чиқди қирқ жоним,
Муҳаббат деб адо бўлди хону-у моним.
Сиз барибир энг яхшисиз, энг ёмоним,
Ишқим бугун юрагимга уқ бўляпти,
Ишқим бугун юрагимга уқ бўляпти..