УЧ ЎҒИЛ.!
.... Учта ўғли бор эди унинг,
Уч ўғилнинг ~ учта хотини.
.... Икки варақ дори рўйхати:
Қай бирига айтсин ботиниб?..
.... Ҳар бирида икки-уч бола,
Ҳар бирида «рўзғор» деган ғор,
.... Мактаб, боғча - кунда юз чиқим,
Ундан бошқа минг ташвиши бор...
.... Ҳар бир дори -отнинг калласи,
Пенса ўлгур урвоқ бўлмайди.
.... Оғир келди шу қиш чилласи,
Чидай, деса, оғриқ қўймайди...
.... «Ётмасангиз бўлмайди, хола!» -
Доктор йигит жиддий чайқар бош.
.... «Хўп, хўп» - дейди, «Тез ёрдам» кетгач,
То тонггача дардга берар дош.
.... «Қўнғироқ қил, ўғлингни чақир!» -
Хуноб бўлар ота дарғазаб.
.... «Қўйинг, ўзи кепқолар ахир...»
Умид қилар эшикка қараб...
.... «Нима бўлса, фақат сиз