Бахтим ўткинчидир, нолам ғанимат.
Хар битта босилган қадам ғанимат.
Қадрлаб яшайлик гўзал хаётни.
Дўстларим, одамга одам ғанимат...
Бошга бало бўлар тилнинг офатий.
Унитманг, битмайди дил жарохати.
Тиригида бўлсин хар кимнинг қадри.
Дўстларим, одамга одам ғанимат...
Бахт бойликда эмас, инсонийликда.
Иймондан қимматроқ хеч нарса йўқда.
Шошма, тирикчилик демагин тўхта.
Дўстларим, одамга одам ғанимат...
Мехрибон, яқиним соғиндим сизни.
Оқибат риштаси боғласин бизни.
Мехр-мухаббатга бурайлик юзни.
Дўстларим, одамга одам ғанимат...
Яхшиликдан бўлсин хар қандай сухбат.
Бошингга балодир, иғвою тўхмат.
Дийдорга тўяйлик, не берар ғийбат.
Дўстларим, одамга одам ғанимат...
Кимга