"УСТУН БЎЛАРМИДИК......!"
Бош кўкка етсада ОЖИЗ бандамиз,
Амалдор, хизматкор ё арзандамиз...
Гарчи ўлмасликка орзумандамиз,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга...!
УСТУН БЎЛАРМИДИК ФОНИЙ
ДУНЁГА...?!
Яхшилардан ўрган, олгин андоза,
Мурувват, эҳсонин қилмас овоза...
Ҳалол юр, ҳалол е, ДИЛни тут
ТОЗА*,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга...!
УСТУН БЎЛАРМИДИК ФОНИЙ
ДУНЁГА...?!
Давлатга дам бериб, давронлар
сурсак,
Дабдаба, серҳашам саройлар
қурсак...
ФАРЗлардан юз ўгириб, пулдан
ўргилсак,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга...!
УСТУН БЎЛАРМИДИК ФОНИЙ
ДУНЁГА...?!
Бировдан соз билиб кароматингни,
Кўз~кўз айламагин ИБОДАТИНГНИ...
АЛЛОҲ баҳолагай ҳар одатингни,
Алданиб қо