Нечун мен тақводор бўла олмайман?
Наҳот мен тузалмас дардга йўлиқдим,
Руҳим сувдан олиб, ўтларга тиқдим,
Нафсим-ла курашиб, роса толиқдим,
Наҳотки бу дарддан қутулолмайман,
Нечун мен тақводор бўла олмайман?
Сизлар шодон кулиб, тинч юрган маҳал,
Мен нафсим оғзига тутаман заҳар,
Тинмай курашаман ҳар шому-саҳар,
Сизлар каби шодон кула олмайман,
Нечун мен тақводор бўла олмайман?
Руҳим азоб олар дил хиралардан,
Қачон озод бўлгум бу яралардан,
Айрилсайдим баъзи хотиралардан,
Бу дардни ўзимдан юла олмайман,
Нечун мен тақводор бўла олмайман?
Лекин шукр қилгум, йўқ кам-кўстларим,
Бир ён яқинларим, бир ён дўстларим,
Ҳамма нарсам бутун, лек тақво ярим,
Наҳот тў