Онажоним
Фарзандим деб, қучоқ очган,
Паналарга олиб қочган,
Ҳар лаҳзада меҳрин сочган,
Сизга таъзим, ҳар бир оним,
Онажоним, Меҳрибоним!
Юзлари ой, зиё нурим,
Тиллога тенг сўзи дурим,
Бу дунёда ягона ҳурим,
Сизга таъзим, ҳар бир оним,
Онажоним, Меҳрибоним!
Оғриб қолсам дилдан йиғлаб,
Жойнамозда умрим тилаб,
Дуо қилган юзим силаб,
Сизга таъзим, ҳар бир оним,
Онажоним, Меҳрибоним!
Сиз боримсиз қутлуғ олам,
Дил боғимда танҳо лолам,
Дейсиз доим - жоним болам,
Сизга таъзим, ҳар бир оним,
Онажоним, Меҳрибоним!
Бу дунёда неъматимсиз,
Роббим берган рахматимсиз,
Махшаргоҳда жаннатимсиз,
Сизга таъзим, ҳар бир оним,
Онажоним, Меҳрибоним!
Онажон, сиз мевали дараҳт,
Сизсиз олам ҳароба караҳт,
Борли