ДУНЁлар керакмас ёнимда бўлса,
АЖИНлар ярашган хушчиройлигим...
Шодлигим бир дунё ЖИЛМАЙИБ кулса, :
ОНАМ - бойлигимдир, ОТАМ - савлатим...!
Болам деб, чақам деб умри адоғим, :'
Меҳнатда ёрилган қўли қадоғим...
Бирлари боғимдир, бирлари тоғим,
ОНАМ - бойлигимдир, ОТАМ - савлатим...!
Қилган ДУОлари ёритгай йўлим,
Меҳрини қизғонмас ҲОТАМтойлигим...
Бир умр кўксимда ТАЪЗИМда қўлим,
ОНАМ - бойлигимдир, ОТАМ - савлатим...!
Арзигай,уларга бўлса ЖОН фидо,
Уларсиз АДОман, ГАДОман, гадо...:
Ўзинг паноҳингда асрагин ХУДО,
ОТАМ - савлатимдир, ОНАМ - бойлигим...!