Мухаббат бозорда сотилмас мато, Бахтга зор баъзи бир отдаги тўра. Фақир деб юз бурма, бу ишинг хато, Қўлимга қарама, кўнглимга қара. Тўним йиртиқ учун балки кўнглинг йўқ, Кулишинг зўраки, хар гапингда дўқ. Камбағал бўлсамда, аммо нагзим тўқ, Қўлимга қарама, кўнглимга қара. Искандар қўл очиб қабрга кетди, Яна не подшолар шу тахлид ўтди. Аммо чин ошиқлар муродга етди, Қўлимга қарама, кўнглимга қара. Мухаббат Худодан юксак мукофот, Мажнунга Лайлидан бошқа сулулв ёт. Сени севишимни қилайин исбот, Қўлимга қарама, кўнглимга қара. Шухратга керакмас хатто шон шухрат, Ойдинда ой каби бўл унга улфат. Ёр бўлиб ёндашсанг илтимос, фақат, Қўлимга қарама, кўнглимга қар