Маломат тошларин отма аёлга,
Бева деб бормагин ёмон хаёлга.
Яратган хамрохдир яна боласи,
Фақат бошида йўқ эрнинг сояси.
Ёлғизлик ёмондур азоби чексиз,
Хаёти халоват билмайди бексиз.
Кўзида фақат ёш кулади сассиз,
Умрининг ярмини ўтайди ёлғиз.
Юрса хам йўлида таъна қилишар,
Ортидан юришиб наъра тортишар.
Хурлиқо покдомон бева аёллар,
Бошини кўтариб зўрға юришар.
Қўлида кўрсатар бева деб уни,
Гап отса бўларкан ёлғиз деб шуни.
Бу дунё шундайин тўла тошларга,
Сен нодон ундама харом ишларга.
Излама оқила аёлнинг кирин,
Иккала кўзида боласин сирин.
Ўхшамас енгилга бирор бир сўзи,
У бошқа, бу эмас покиза ўзи.
Кун йўқки бевага кечаю кундуз,
Болани ўйлайди юммас асло к