ОНАЖОНИМ СИЗНИ СОҒИНДИМ .
Сатрларда сарғаяр қалам ,
Мисралардан олдим аламим .
Соғинганда сизни Онажон ,
Фақат кўз ёш бўлар малҳамим .
Қулоққа гап кирмайди сира ,
Овутишлар, юпатиш бекор .
Кипригимни остида бир жуфт ,
Томчи -ҳолим қилади ошкор .
Жисмимда жон эдингиз Она ,
Мехрга кон эдингиз Она .
Мақтасам -,,Қўй мақтама болам ,
Мен энг ёмон "-дердингиз Она .
,,Яхшига -кун, ёмонга -ўлим ,
Йўқ "-деганлар доно халқимиз .
Онажон сиз менинг энг яхшим ,
Айтилмаган бу мақол бежиз .
Саккиз ёшли қизалоқ эдим ,
Ташлаб кетди эрта Отам хам .
Сиз -чи Она қайга шошдингиз ?
Етмасмиди кетгани Отам .
Ҳувиллаган бўм -бўш хонангиз ,
Авваллари бўларди бозор .
Сизни излаб, соғинганимда,
Борар жойим бўлди -