Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун»
(яъни, «Биз Aллоҳникимиз ва албатта Унга қайтажакмиз»),
Aллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деб марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), бирон мусибат етганида «Биз Aллоҳникимиз ва албатта Унга қайтажакмиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг» (Бақара сураси, 155-156-оятлар).
Ушбу оғир дамларда марҳумнинг аҳли байтларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз. Аллоҳ таоло марҳумнинг чеккан дардларини каффорат айласин, барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул қилиб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.