Парҳезга дош беролмайдиганлар учун озишнинг 10 усули...
Ортиқча вазндан халос бўлиш кўплаб тақиқлардан иборат машаққатли жараёндек туюлади. Чекловларга дош беролмайдиган кишилар бундай вазиятларда нима қилишлари керак? Аслида ҳар куни бажаришингиз мумкин бўлган бир қатор оддий амаллар борки, улар сизга ортиқча вазндан қутулишга ёрдам беради.
Ҳар бир таом истеъмолидан олдин бир пиёла сув ичинг
Сувни овқат ейишдан 10-15 дақиқа аввал ичиш тавсия қилинади. Бу вақт ичида очлик ҳисси камайишга улгуради, организм эса керакли намликни олади. Бундай одат чанқоқни очлик билан алмаштирмасликка ёрдам беради.